Jump to content

Сеул

From Vikipediya
서울
Сеул
Андоза:Койрейсча ном ма'лумот қутиси/НомҚути
Қисқа Номи
Андоза:WикифйҚалин матн
Статистика
Ахолиси (2007)10,421,782 (Метрополитан ареа 23 миллион) [1]
ҲукуматиСеул Метрополитен Ҳукумати
М'эрО Се Хун
Ма'мурий Туманлари25 гу
ТуманСеоул Натионал Cапитал Ареа
ШеваСеул шеваси
Жойлашув Ҳаритаси
Сеулнинг жойлашув ҳаритаси.
Сеулнинг жойлашув ҳаритаси.

СеулКорея Республикасининг пойтахти. Ханган дарёси бўйида, Сариқ денгиз қирғоғидан 100 км ичкарида. Иқлими муссонли иқлим, январнинг ўртача температураси—6,2°, июлники 24,7°. Йиллик ёғин 1200 мм. Аҳолиси 10,6 млн. киши (1998). Сеул аванпорти — Инчхон билан биргаликда провинсия ҳуқуқига тенглаштирилган алоҳида маъмурий бирлик ва йирик иқтисодий раённи ташкил этади.

Сеул илк ўрта асрларда ҳарбий қалъа сифатида вужудга келган. 14-аср охиригача кичикроқ савдо шаҳри бўлтан. Мамлакатда Ли сулоласи вужудга келгач (1392), Сеул — Корея пойтахти. 1592—93 йилларда Сеулни японлар босиб олиб, вайрон қилган. 1905-йилдан Сеул Япониянинг Кореядаги бош резидентининг, 1910-йилдан генералгубернаторининг, 1948-йилдан Жанубий Корея хукумати бош қароргоҳи.

Сеул — транспорт йўлларининг йирик тугуни, даре порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Инчхон шаҳри билан биргаликда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг деярли 50% ни беради. Электротехника, радиоэлектроника, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Металлургия саноати ривожланган. Метрополитен бор. Меъморий ёдгорликларидан 3 ярусли мармар Хёнмётхап ибодатхонаси (1085), 8 дарвозали шаҳар девори қоллдиқдари (19-аср охиригача Сеул баланд мудофаа девори билан ўралган эди), Кёнбоккун сарой мажмуаси (1394), Вонгакс ибодатхона пагодаси (1467) ва бошқа сакданган. Сеул — мамлакатнинг маданий маркази: Давлат университети (1946), хусусий университетлар, институтлар, театр ва хореография институтлари, Миллий фанлар академияси, илмий тадқиқот институтлари, кутубхоналар, музейлар, картиналар галереяси, театрлар бор. 1988-йилда Сеулда 14-Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.[2]


Ҳаволалар

[edit | edit source]