Ламантинлар
Appearance
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ламантинлар, манатлар (Ванатидаэ) — сиреналар туркумига мансуб сувда яшовчи сут эмизувчиларнинг бир оиласи. Танасининг уз. 4 м, огирлиги 360 кг (уз. баъзан 5 м, оғирлиги 600 кг гача боради). Танаси урчуқсимон; дум сузгичи горизонтал, юмалоқ. Қулоқ супраси ва орқа оёғи йўқ, олдинги оёклари кўкрак сузгичларига айланган. Юнги йўқ. Танаси оч тусдан тўқ кул ранггача. Ўсимликлар билан озиқланади. Америка Л.и, африка Л.и, амазонка Л.и тури бор. Ғарбий Африкада, Марказий ва жан. Америкада тарқалган. Бўғозлик даври 5—6 ой, 1 м келадиган бир бола туғади, оғирлиги 16–27 кг. 3—4 ёшида жинсий етилади. Сони камайиб кетганлигидан овлаш тақиқланган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |