Кўк-яшил сувўтлар
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кўк-яшил сувўтлар (Cянопҳйта) — сувўтлар бўлими. Ҳужайраси ядросиз. Тузилиши, таркиби ва генетик хусусиятларига кўра прокариодларга киради. Шунинг учун улар сианобактериялар ҳам дейилади. Прокариотлар бактериялар ва сианофитларга ажратилади. Кўк-яшил сувўтлар бактерияларга нисбатан анча мураккаб тузилган; сувўтларга хос пигментлари бўлади. Филогенетик жиҳатдан энг қадимги содда тузилган ўсимлик ҳисобланади. Кўк-яшил сувўтлар ҳужайралари фотосинтез қилувчи органоидлар бўлиб, уларда каротиноидлар ва қизил сувўтлардаги сингари махсус пигмент — фикобилипротеидлар бўлади. Ранги кўк-яшил ва қизғиш, бир ҳужайрали ва кўп қужайрали ипсимон микроскопик организмлар; кўпинча, узунлиги 20 см бўлади. Споралар, акинеталар ва ипларнинг бўлақлари орқали кўпаяди. 3 та синфи (ҳамесифонсимон сувўтлар, гормогонсимон сувўтлар) мавжуд. Ер юзида кенг тарқалган. 2000 дан ортиқтури маълум. Ўрта Осиё сув ҳавзаларида оссиллатория, формидиум, лингбия туркумларига мансуб турлар учрайди.
Кўк-яшил сувўтлар сув ва қуруқлик муҳитининг турли хил шароитида ўсади. Кўпчилик турлари ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. Кўк-яшил сувўтлар чучук сув ва денгиз планктони ҳамда бентоси таркибига киради, тупроқ юзасида, ҳарорати 80° гача бўлган қайноқ сувли булоқларда, бир қанча турлари оҳактош конларида ўсади. Улар, кўпинча, бошқа организмлар: хлорофилни йўқотган бир ҳужайрали ҳайвонлар, замбуруғлар (лишайниклар танасида), йўсинлар, қирққулоқлар, саговниклар, гулли ўсимликлар билан симбиотик муносабатга киришади (қаранг Симбиоз). Ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб, тупроқ унумдорлигини оширади. Кўпинча сув ҳавзаларининг „гуллаши“га сабаб бўлади. Айрим турлари (носток, спирулива) истеъмол қилинади. Ем-хашак ва озиқ-овқат оқсили олиш мақсадида кўк-яшил сувўтларни саноат миқёсида кўпайтириш устида иш олиб борилмокда.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |