Жираф (ҳайвон)
Жираф (Гираффа cамелопардалис) — жирафалар оиласининг бир тури. Танаси калта, бўйни жуда узун, баландлиги 5,5 м гача, вазни 1000 кг гача. Эркаги урғочисига нисбатан йирик. Бошқа сут эмизувчиларга қараганда қон босими юқори (ўртача 220/160 мм симоб устуни). Жираф тез ҳаракатланганида бўйин венасидаги клапанлар қон босимининг кескин кўтарилиб тушишига имкон бермайди. Олдинги оёқлари орқа оёқларига нисбатан анча узун ва кучли. Урғочи ва эркак жираф бошида юнгли тери билан қопланган 1–2 жуфт калта суяк шохлари бор. Ранги ҳар хил, одатда очиқ сарғиш тусли юнгида йирик қора холлари бўлади. Африка қитъасининг Саҳрои Кабирдан жанубдаги ҳудудларнинг саванналари ва жуда сийраклашган ўрмонларида, кўпинча 10–12 та ҳайвондан иборат пода бўлиб яшайди. Кундузи фаол ҳаёт кечиради. Дарахтлар, асосан, акация барглари ва новдалари билан озиқланади. Битта бола туғади. Жирафлар, асосан, миллий боғларда сақланиб қолган. Тутқинликда кўпаяди[1].
Манбалар
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]- АРКиве – (Гираффа cамелопардалис) суратлари. (ингл.)
- Жираф (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-07 санасида архивланган) (ингл.)