Jump to content

Газлар

From Vikipediya
Газ НО2

Газлар (франсузча: газ) — модда ҳолатларидан бири. Ҳар бир модда ҳарорат ва босим ўзгаришига қараб қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда бўлади. Масалан, сув қаттиқ ([[муз]л]), суюқ (сув) ёки газ (буғ) ҳолатда бўлиши мумкин. Газлар молекулалари сиқилувчан, ҳаракатчан, зичлиги жуда кичик, бирбири билан тез аралашади. Газлар ташқи таъсир бўлмаганда идиш ҳажмининг ҳаммасини эгаллайди. Газлар молекулалари орасидаги тортишиш кучи қаттиқ ва суюқ жисм молекулалариникидан анча кичикдир. Нормал шароит (273, 15К температура ва 101 105 Па босим)да газлар зичлиги суюкликлар зичлигига нисбатан 1000 баравар кам ёки газ молекулалари орасидаги масофа суюқликларникига нисбатан 10 баравар катта бўлади. Шундай бўлса ҳам нормал шароитда 1 см3 газда 310" дона молекула бор. Газлар учта катталик: босим ®, ҳажм (В) ва температура (Т) билан ифодаланади. Бу катталиклар маълум бўлса, газ ҳолатини аниқлаш мумкин. р, В ва Т катталикларнинг ўзгариши бир-бирига боғлиқ. Ҳолатининг ўзгаришига қараб, газлар ҳар хил хусусиятли бўлади. Мас, кучли сиқилган газнинг физик хусусиятлари нормал босимдаги газникидан фарқ қилади. Нормал босим ва температурадаги газлар ҳолати Клапейрон тенгламаси ифодаланади Бу тенгламада молекулаларнинг ўзаро таъсир кучи ва хусусий ҳажми ҳисобга олинмаган, шунинг учун бу қонунга бўйсунувчан газлар идеал газлар дейилади. Табиатда идеал газлар йўқ, лекин нормал шароитдаги ва яна ҳам юқори температура ва паст босимдаги газларга Клапейрон тенгламасини татбиқ қилиш мумкин. Босим жуда юқори ва температура жуда паст бўлган шароитда Ван-дер-Ваалс тенгламаси Р + -жкW ʻ б) = ф РТ татбиқ қилинади. Бунда Пи = -^г — молекулаларнинг ўзаро таъсиридан пайдо бўлган ички босим, — молекулаларнинг хусусий ҳажми; а — берилган газлар учун ўзгармас катталик. Ван-дер-Ваалс тенгламасига бўйсунувчи газлар реал газлар дейилади. Нормал шароитда газларда иссиқлик ўтказувчанлик, диффузия ҳодисалари ва бошқа ички ҳодисалар кузатилади. Бу ҳодисалар молекулаларнинг доимо тартибсиз ҳаракати ва бир-бири билан тўқнашуви натижасидир Нормал шароитда газлар ўзидан электр токи ўтказмайди, лекин босим ва температуранинг ўзгариши билан газларнинг бу хусусияти ўзгаради. Ҳар қайси реал газ ўзига хос критик температура (Тк) гача совитилганда суюқликка айланади. Мас, сув учун Тк=374,2°К, шунда сув буғ ҳолатида, кислород учун ТК=91,14°К, шунда у газ ҳолатида бўлади ва ҳоказо.

Газларнинг барча турлари моддий дунёнинг ҳам энергетик бошқарувчисидир, чунки кислород-азот газлар аралашмаси ёқилғиларни (ички энергияси мўл моддалар мажмуаси) турли соҳаларда ёки умуман табиатда ёниши (вулканлар ҳаракати, катта ўрмон ҳудудларининг ўт олиши ва бошқалар) маълум даражада планетамизнинг ҳозирги энергетик ҳолатини ҳам бошқариб туради. Газларнинг ноёб оксидланиш ва оксидлаш, ёқиш ва ёндириш, портлаш ва портлатиш хоссаларидан ҳаётимизда, халқ хўжалигида, техникада ва улкан ҳажмдаги лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилади. Газлар чироклари, лампалари, алангалаткичлари, ўчоқлари, кавшарлагичлари, ёриткичлари, турбиналари, иситкичлари, двигателлари, конденсаторлар, совитгичлар, очгичлар, турбинали электр стансиялар, турбинали автомобиллар, локоматив турбовозлари, лазерлари ва бошқа тараққиётнинг асосий моҳиятини белгилайди. Бунда юқорида келтирилган айнан газлардан ташқари нефтни қайта ишлаш, йўлакай, табиий ёнувчан (метан, этан, пропан, бутан) газлардан амалда кенг фойдаланилади Нефтни қайта ишлаш газлари нефтнинг термокрекинги ёки ҳайдаш маҳсулотларининг каталитик крекинги, пиролизи ҳамда каталитик гидрогенлашдан ҳосил бўлади. Нефтнинг тезлик крекингидан ҳосил бўладиган газлар таркиби айнан олинган нефт турига, чуқур кимёвий қайта ишланганда эса жараёнлар олиб бориш усуллари ва шароитларига боғлиқ бўлади Нефтни чуқур кимёвий қайта ишлаш жараёнида газлар таркибида тўйинмаган газлар ҳам ҳосил бўлади. Бу газлар саноатда органик ва нефт-кимёвий синтезларда ярим маҳсулот ёки мономерлар сифатида кўп қўлланади. Республикамизда Кўкдумалоқ „нефт-газоконденсат-газ“ конида йўлакай газлардан фойдаланиш тажрибадан ўтмоқда. Бу газлар таркибида метан — 89%, этан — 0,3%, пропан — 0,2%, бутанлар — 0,6%, газлар конденсати — 6—7% ва бошқа газлар (Н2, CО2, Ҳ2С) — 1,2% бўлади. Газлар саноатда кенг ишлатилади. Инстаграм азизбек_30_03_2007

Яна қаранг

[edit | edit source]

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
  • Ахмедов Р. Б., АтаджановА. Р., Газ в народном хозяйстве Ўзбекистана, Тошкент, 1974.
  • Бароз В. И., Добича нефтяного газа, Москва, 1983.