Дистиллаш
Appearance
Дистиллаш (лотинча: дисстиллатио — томчилаб оқиш), дистилланиш, ҳайдаш — суюкликларни буглатиб, соф компонентларга ёки ҳар хил таркибли фраксияларга ажратиш, тозалаш. Бунинг учун компонентларга ажратиладиган суюклик қиздирилади ва ундан ажралиб чиқаётган буғ конденсат ланади. Таркиби ва қайнаш температуралари ўзгармасдан ҳайдаладиган эритмаларни Д. усули (азеотроп дистилланиш) ҳам бор. Металлургияда рудалар ёки уларнинг консентратларидан рангли металларни аввал буғлантириб (юқори температурада қайтариб), кейин конденсатлаб ажратиб олиш ҳам Д. дейилади. Д. нефтни фраксияларга ажратиш, спиртни тозалаш, ёғни эритмадан ажратиб олишда ва б. соҳаларда кенг қўлланади.
Адабиёт
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |